Иқтисодиёт | 14:09 / 28.06.2018
7582
5 дақиқада ўқилади

Агробанк хусусий тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга катта ҳисса қўшмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» ғояси асосида, «Агробанк» АТБда «Банк томонидан аҳолининг ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида брифинг  ташкил этилди.

Унда Агробанк Бош офисининг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да хусусий тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, аҳолининг банкка нисбатан ишончини юксалтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш борасида комплекс чора-тадбирлар олиб бормоқда.

Жумладан, банк томонидан жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига тадбиркорлик субъектларига  674 миллиард сўм, шундан аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 193 миллиард сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди. Шу билан бирга, тадбиркор аёлларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга 72 миллиард сўм кредитлар берилди. Бундан ташқари, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш учун  315 миллиард сўмдан истеъмол, автокредит ва овердарфат кредитлари ажратилди.

Тадбирда давлат раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан банк томонидан муайян ишлар амалга оширилаётгани хусусида сўз борди.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Хусусан, ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан 120 млрд. сўм миқдорида ресурс жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди ва имтиёзли шартларда кредитлар ажратилмоқда.

Шунингдек, 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорига асосан ҳудудларда аҳолига томорқа хизматлари кўрсатишни кенгайтириш мақсадида, «Томорқа хизмати» корхоналарига банклар томонидан кредитлар ажратилиши белгиланган.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Мазкур қарор доирасида, ҳудудларда ташкил этилган «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига турли хизматлар кўрсатиш, жумладан, уларга уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа тармоқларни ривожлантиришлари учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қошида ташкил этилган жамғарма ҳисобидан 50 миллиард сўм миқдорида кредитларни йиллик 7-14 фоиз билан имтиёзли шартларда ажратиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда республика бўйича Агробанк филиаллари орқали ҳисобрақам очган 54 та «Томорқа хизмати» корхонаси томонидан 1635 та маҳалланинг 1 миллион 234 мингдан зиёд хонадон қамраб олинмоқда.

Брифингда Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига асосан кредитлар ажратиш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Жумладан, қарорда белгиланганидек, тижорат банклари оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари асосида ажратилади.

Ушбу қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Агробанк томонидан жорий йил давомида 146 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган. Айни шу кунларда бу борадаги амалий ишлар Андижон ва Фарғона вилоятларида бошлаб юборилди.

Шунингдек, брифингда Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида банк хизматлари оммабоплигини янада ошириш, аҳоли ва мижозларга инновацион, қулай, ишончли банк хизматларини кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам маълумот берилди.

Жумладан, банк филиалларида хорижий VISA картадаги маблағларни нақд шаклда олиш имонияти яратилиб, Agrobankmobile иловаси орқали эса миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш йўлга қўйилди.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Шунингдек, пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари учун Agrobankmobile-biznes дастури орқали онлайн тарзда масофадан туриб имтиёзли кредитларни ўзлаштириш ва зарур маълумотларни олиш имконияти яратилди. Бунинг ҳисобига фермерларнинг вақти ва ортиқча сарф-харажатлари кескин қисқармоқда. Айни пайтга қадар 28 мингдан зиёд фермер хўжалиги ушбу мобил иловага уланиб, масофадан туриб ҳисобрақамларидаги маблағларини бошқариб келмоқда.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид