Спорт | 13:47 / 28.06.2018
21103
2 дақиқада ўқилади

Азмун 23 ёшида терма жамоа билан хайрлашди

Россиянинг «Рубин» клуби ҳужумчиси Сердар Азмун 2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Эрон терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

«Ўз мамлакатим терма жамоаси сафида ўйнаш мен учун катта шараф бўлди. Афсуски, мен терма жамоа билан хайрлишишга қарор қилдим. Балки бу ҳаётимдаги энг оғир қарор эди, ахир ёш футболчи учун терма жамоадан чақирув олиш осон бўлмайди», — дея ёзган 23 ёшли футболчи «Инстаграм»даги саҳифасида.

Сердар Азмун 2014 йилдан буён Эрон терма жамоасида ўйнаб келаётганди. У терма жамоа сафида 36 ўйин ўтказган ва жами 23 гол урган.

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида B гуруҳида учинчи ўринни эгаллади ва турнир плей-офф босқичига чиқа олмади. Азмун гуруҳ босқичидаги 3 ўйинда ҳам майдонга тушди, лекин битта ҳам гол ура олмади. Бу ўйинларда Эрон Марокашни енгди (1:0), испанларга ютқазди (0:1) ва португалияликлар билан дуранг ўйнади (1:1).

Мавзуга оид