Жаҳон | 09:42 / 28.06.2018
10768
1 дақиқада ўқилади

Британия ҳукумати Трампнинг Путин билан учрашувидан хавфсирамоқда

Фото: Monika Skolimowska/dpa/Global Look Press

Британия ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасида ўтказилиши режалаштирилаётган учрашувдан хавфсирамоқда. Бунга сабаб Қўшма Штатлар раҳбари нима ҳақида гапиришини ҳеч ким олдиндан тахмин қила олмаяпти, деб ёзади Bloomberg агентлиги Буюк Британия вазирлар маҳкамаси кабинетидаги юқори мансабли манбаларга асосан.

Агентлик манбаларидан бирининг маълум қилишича, Трампнинг гаплари НАТО давлатлари ва Россия чегараларида кескин вазиятнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин, у ерда Британия қўшинлари ҳам бор. 

Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, Трамп музокараларда кўтарадиган мавзуларни «тахмин қилиш» ҳар доим мушкул бўлиб келган. Унинг билдиришича, Америка президенти кутилмаган баёнотларни бериш юбориши мумкинлиги, Трамп Британия ҳукумати билан музокаралар ўтказган пайтдаёқ кўринган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан нима ҳақида гаплашиши маълум қилинганди

Мавзуга оид