ИИВ 6 ойда: Telegram'даги инфо-киоск, пасайиб бораётган жиноятчилик ва электрон навбатлар ҳақида
Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожоновнинг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолияти тўғрисида»ги ҳисоботи эшитилди.
Унда таъкидланишича, жорий йил давомида олиб борилган комплекс ишлар натижасида бугунги кунга келиб, содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 минг 33тага ёки 40,7 фоизга камайган.
«Жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар эса 7 минг 599тага ёки 40,7 фоизга камайишга эришилди. Шу жумладан, қотиллик 57 тага (186та қайд этилган) ёки 23,5 фоизга, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 89 тага (376та) ёки 19,1 фоизга, номусга тегиш 76 тага (42 ҳолатда) ёки 76 фоизга пасайган», дейди вазир.
Ўтаётган йилнинг биринчи ярим йиллигида республика ҳудудида жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яширинган қидирувдаги шахсларнинг 2 минг 445 нафари ушланди.
«Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш борасида 1 минг 234 та ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Коррупция ва иқтисод соҳасида содир этилган, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши 2 минг 204 та жиноятлар аниқланди», деб маълумот берди Бобожонов.
Паспорт алмашинуви даврида юзага келаётган қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланилмоқда.
«Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналиши бўйича фуқароларни доимий яшаш манзилларидаги паспорт бўлимлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган давлат хизмат турларига қараб тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини олиш учун фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, «Телеграм» ижтимоий тармоғида @PassportInfoUz ботида зарур бўладиган ариза, бланклар ҳамда бошқа зарурий хужжатлар рўйхатини олиш имкони мавжудлиги тўғрисида ахборот маълумотлари ҳам жойлаштирилди.
Бундан ташқари дпм.уз янгиланган веб-сайти орқали биометрик ҳужжат олиш учун электрон навбатга қўйиш, ҳужжатларни олиш учун давлат божини Click электрон тизими орқали тўлашнинг имконияти яратилди», деб қайд этган Пўлат Бобожонов.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024