Жаҳон | 16:53 / 29.06.2018
3549
2 дақиқада ўқилади

ЕИ мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий харажатларни оширишга қарор қилди

Йенс Столтенберг/Фото: REUTERS

Европа иттифоқи АҚШдан мустақил ҳаракат қилиши учун, ўз мудофаа қобилиятини кучайтириши ва ҳарбий харажатларини ошириши керак. Бу ҳақда Reuters ЕИ давлатлари қўшма баёнотига асосан хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги янги пактни ишлаб чиқади. Таъкидланишича, пактни тайёрлаш ҳақидаги қарор давлатлар етакчиларининг НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувидан сўнг қабул қилинди. Ҳарбий харажатларни ошириш мўлжалланмоқда.

«Иттифоқ Европа мудофаа қобилиятини бу соҳага сармояларни ошириш, қувватлар ва тезкор тайёргарликни кучайтириш йўли билан мустаҳкамлаш бўйича қадамларни қўймоқда. Бу ташаббуслар унинг стратегик мустақиллигини кенгайтириб, НАТО фаолиятига қўшимча бўлади ҳамда оширади», - дейилади декларацияда.

Хабар қилинишича, Британия бош вазири Тереза Мэй Европа хавфсизлиги бўйича ташвиш билдирган ҳамда давлатлар махсус хизматларига маълумотларни алмашиш таклифи билан чиққан, бироқ, таъкидланишича, Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан ташқари ҳолатда унинг аъзолари билан ҳамкорлиги механизми ноаниқ бўлиб қоляпти.

Аввалроқ, Евроиттифоқ Россияни MH17 ҳалокати учун жавобгарликни тан олишга чақирганди.

Мавзуга оид