Жаҳон | 09:12 / 29.06.2018
4811
1 дақиқада ўқилади

Европа иттифоқи саммити миграция бўйича келишувга эришди

Фото: Stephanie Lecocq/Pool via REUTERS

Евроиттифоқнинг 28 давлати раҳбарлари ва ҳукумат раислари миграцион инқироз бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Люксембург бош вазири Ксавье Беттель хабар берган.

“Миграция бўйича келишувга эришилди”, - деди у. Беттелнинг қайд этишича, Брюссель саммитида бу борадаги музокаралар деярли 15 соат давом этган. У бошқа батафсил жиҳатларни келтирмади.

Аввалроқ, ГФР канцлери Ангела Меркель Европа иттифоқи тақдирини унинг миграция томонидан қўйилаётган чақириқларга жавоб бериш имконияти ҳал қилиши ҳақида айтганди. Унинг сўзларига кўра, мигрантлар сони қисқариб боргани сари 2015 йилга қадар амалда бўлган аввалги миграцион қоидалар қайтарилади. «Европа олдида кўплаб чақириқлар турибди, бироқ айнан миграцион масала Европа иттифоқи учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга», - дея хулоса қилган Меркель.

Мавзуга оид