Жамият | 15:29 / 29.06.2018
7737
2 дақиқада ўқилади

Қаршидаги “Ватанпарвар” боғининг қурилишида  4 миллиард сўмлик ишлар бажарилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Ватанпарвар” боғининг қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу боғни барпо этиш учун вилоят ҳарбий-маъмурий сектор томонидан 25 миллиард сўм ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда боғнинг смета-лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Бугунгача 4 миллиард сўмлик ишлар бажарилган.

“Ватанпарвар” боғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28—29 январь кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи чоғида берган топшириқлари ижросини таъминлаш, вилоятда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мактаб ўқувчиларида ҳарбий касбга ҳавас уйғотиш мақсадида бунёд этилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Боғ ҳудудидан музей, амфитеатр, турли аттракционлар, автодром, электрон тир, парашютдан сакраш майдончаси, Мудофаа вазирлиги тақдим этган ҳарбий техника ва самолётлар макетлари ўрин олади. 

Боғга ташриф буюрувчиларнинг мароқли ва мазмунли ҳордиқ чиқариши учун келажакда барча керакли шароитлар яратилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид