Жаҳон | 22:42 / 29.06.2018
3243
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда автоцистернанинг ЙТҲга учраши 9 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Нигериянинг Лагос шаҳридаги кўприкда ёқилғи олиб кетаётган автоцистерна ёниб кетди. Ёнғин ўтиб кетаётган машиналарга ўтган. Бунинг оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 4 киши оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.   

Фото: Daily Post

Бу ҳақда маҳаллий Daily Post нашри шаҳарнинг фавқулодда хизмат вакилига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

Фото: Daily Post

Воқеа Одетола кўпригида юз берган. Ёнғинда 54 автомобилнинг кули кўкка совурилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид