Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
Нигерия полицияси Энтони Жошуа ўтирган автомашина билан боғлиқ ҳалокатдан кейин ҳайдовчи Аденийи Моболажи Кайодега (46 ёш) нисбатан хавфли/эҳтиётсиз бошқарув оқибатида ўлимга сабаб бўлиш каби айбловлар қўйилганини маълум қилди. Йўл-транспорт ҳодисасида Жошуанинг икки яқин дўсти ва жамоа аъзоси ҳалок бўлган, боксчи эса енгил жароҳат олган.
Маълумотларга кўра, воқеа Лагос–Ибадан трассасида (Огун штати) содир бўлган. Дастлабки хулосаларда автомашина тезликни оширган ва ноқонуний қувиб ўтиш ҳаракати қилгани, сўнг йўл четида турган юк машинасига урилгани айтилмоқда.
Ҳалокат оқибатида Жошуанинг жамоасидаги Сина Ғами ва Латиф Айоделе ҳалок бўлган.
Reuters ва AP’нинг ёзишича, ҳайдовчига тўрт модда бўйича айблов қўйилган — жумладан, хавфли бошқарув оқибатида ўлимга сабаб бўлиш, шунингдек амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқариш каби бандлар бор. Суд унга 5 млн найра гаров белгилаган, иш 20 январ санасига қолдирилган, айбланувчи гаров шартлари бажарилгунча ҳибсда қолиши мумкин.
AP хабарига кўра, Энтони Жошуа енгил жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган ва кейинроқ уйига тикланиши учун кетишига рухсат берилган, у Нигерияда қолиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026