Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондан тўғридан-тўғри қуролли ҳужум хавфи йўқ - Тожикистон чегара қўшинлари
Тожикистон Кобул назоратида бўлмаган қуролли гуруҳларнинг ўз чегаралари яқинида фаоллашишини жиддий кузатмоқда ва чегара ҳудудларини мустаҳкамлаш учун бир қатор огоҳлантирувчи чоралар кўряпти. Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби, майон Муҳаммад Улуғхўжаев «Азия-Плюс» га маълум қилди.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Тожикистонга бевосита қуролли ҳужум хавфи йўқдир.
«Биз Афғонистон билан чегараларимиздаги вазиятни диққатлик билан кузатиб бормоқдамиз. Бу, айниқса, «Толибон», ИШИД каби экстремистик ва террорчилик ташкилотларига кирувчи қуролланган шахслар тўпланаётган қайд этилган йўналишларда амалга оширилмоқда», - деди Улуғхўжаев.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда марказдан Афғонистон билан чегарага қўшимча кучлар, қурол-аслаҳа ва техникани кўчириш ҳожати йўқ.
«Чегара ҳудудида жойлашган кучлар ва воситалар Тожикистон давлат чегарасини ноқонуний равишда бузиб ўтишга бўлган уринишларни тўхтатиш учун етарли», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон президенти «Толибон» билан вақтинчалик сулҳ тугаганини эълон қилди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026