Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг катта воҳа ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
Фото: EPA
Кения, Уммон ва Саудия Арабистонидаги учта объект ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди.
Рўйхатга Кениядаги Тхимлич Охинга археологик объекти, Уммондаги қадимий шаҳар Калхат ва Саудия Арабистонидаги Ал-Ахса воҳаси киритилган.
Тхимлич Охинга Виктория кўли яқинида жойлашган бўлиб, 16-асрда барпо этилгани тахмин қилинади. Унда тошларни бир-бирига ҳеч қандай боғловчи материалсиз териш усули билан қурилган иншоотлар бор.
Калхат Умоннинг шарқий соҳилида жойлашган бўлиб, ички ва ташқи деворлар билан ўралган. Бу шаҳар Арабистон яриморолининг шарқий соҳилбўйи, Шарқий Африка, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Шарқий Осиё аҳолиси ўртасидаги савдога ноёб археологик исбот ҳисобланади.
Ал-Ахса воҳаси Арабистон яриморолининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, боғлар, каналлар, чашмалар, дренаж кўллар, тарихий иншоотлардан ташкил топган. Бу воҳа дунёдаги энг катта воҳа бўлиб, унда 2,5 млнта пальма ўсади.
Мавзуга оид
09:03 / 15.04.2026
Ўзбекистон Зомин тоғларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш жараёнини бошлади
08:54 / 30.03.2026
Китоб геопарки ЮНЕСКО рўйхатига кириши мумкин
21:15 / 11.12.2025
Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
13:00 / 11.12.2025