Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп НАТО бўйича шерикларига чақириқ билан чиқди
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Атлантика альянси бўйича шерикларни навбатдаги маротаба мудофаага харажатларни оширишга чақирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Германия кўпроқ пул сарфлаши керак, Испания ва Франция ҳам. Уларнинг АҚШга қандай муносабатда бўлаётгани адолатсиздир», - дея айтиб ўтди у.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ харажатлари альянс бошқа барча аъзоларининг бадал пулларидан анча кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан ташкиллаштириладиган учрашув чоғида қуролланиш пойгаси масаласини муҳокама қилишни режалаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
09:37 / 25.05.2026