Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказишга чек қўйилди
2018 йил 22 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ташкил этилди. Марказий шифохона биносида бўлиб ўтган судга судья Х.Хотамов раислик қилди.
Маълум бўлишича судланувчилар З.Ахраров, С.Халматовлар ва Д.Рахманқуловлар бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, қонунга хилоф равишда анча миқдорда валюта қимматликларини 14.04.2018 йил соат 18:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани “ Чинобод” қўрғонида жойлашган “гилам” дўкони олдида аризачи У.Розиқовага “қора бозор” нархида ҳар бир АҚШ долларини 8 350 сўмдан ҳисоблаб 3 500 АҚШ долларини 45.925.000 сўмга сотган.
Жиноятни содир этганларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг ЖК нинг 177-моддасидаги ( Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) тегишли жазолар белгиланди.
З.Ахраровга нисбатан ЖК нинг 177-моддасининг иккинчи қисми “В” бандига (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса) асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баравари, яъни 12.918.000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.
С.Халматовга нисбатан ЖК нинг 177-моддасининг иккинчи қисми “В” бандига (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса) асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баравари, яъни 12.918.000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.
Д.Рахманқуловга нисбатан ЖК нинг 177-моддасининг иккинчи қисми “А” бандига (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 80 баравари, яъни 13.779.200 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.
Ҳукмдан норози тарафларга ҳукм эълон қилингандан сўнг 10 кун ичида апелляция, 10 кундан кейин эса кассация тартибида протест ёки шикоят келтиришлари мумкинлиги кўрсатилиб ўтилди.