Жаҳон | 09:00 / 01.07.2018
2878
1 дақиқада ўқилади

Иорданиялик ҳарбийлар Сурия жанубидаги қочқинларга ёрдам кўрсатишни бошлади

Фото: РИА Новости

Иордания армияси Сурия жанубида қироллик билан чегарадош ҳудудларда жойлашган қочқинларга гуманитар ёрдам кўрсатишни бошлади. Бу ҳақда Petra агентлиги Омандаги ахборот вазири Жуман Гнейматга асосланган ҳолда хабар берган.

«Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар юкланган конвой оғир аҳволда қолган суриялик биродарларга йўлланди», дейилган хабарда.

Қироллик ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафари Иорданиянинг Сурия билан чегаралари ёпиқлигича қолишини маълум қилганди. Шу билан бирга у расмий Оман Сурия жанубида ўт очиш тўхтатилиши ва мавжуд вазият барқарорлаши тарафдори эканини билдирган.

БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Муҳаммад Ховар Сурия жанубида тўпланган қочқинлар сони 160 минг кишига етганини маълум қилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид