Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзлик Қаҳрамон Toshkent City'ни кўриш учун ногиронлик аравачасида йўлга чиқди
Орзу ва истак бўлса, барча нарсанинг уддасидан чиқади киши. Имконияти чекланган шахс бўлишига қарамай, шаҳрисабзлик Қаҳрамон Узоқов Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга отланди. Бунинг қандай ғаройиб томони бор? Гап шундаки, у мустақил юролмайди, аммо қаҳрамонимиз Қаҳрамонга бу халақит қилмайди. У ногиронлик аравачасида 385,2 км босиб ўтиб, Toshkent city'даги қурилиш ишларини ўз кўзлари билан кўрмоқчи.
Айни пайтда йўлнинг катта қисмини босиб ўтган Қаҳрамон Узоқов Жиззах вилояти ҳудудига кириб келган.
«9 кун бўлди», дейди йўловчиларнинг саволига жавоб бериб, сафарга отланганига аниқлик киритган Узоқов.
Шаҳрисабзлик Қаҳрамон Toshkent City'ни кўриш учун ногиронлик аравачасида йўлга чиқдиШаҳрисабзлик Қаҳрамон Toshkent City'ни кўриш учун ногиронлик аравачасида йўлга чиқди 👉 https://kun.uz/41739742 Энг тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг! 👉 https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA
Posted by Kun.uz on Sunday, July 1, 2018
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айримлари Узоқов билан учрашиб, суҳбатлашишга ҳам улгурган. Уларнинг таъкидлашича, Қаҳрамон ногиронлик аравачасида Ҳажга ҳам боришни истайди. Имкон бўлса, Ўзбекистоннинг барча вилоятларига боради.
Бу ҳодиса, негадир, ўсимта билан курашаётган беморларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШнинг Нью-Жерси штатидан Сан-Францискога қадар югурган Луис Майкл Фигероани эслатиб юборди. Сиз уни «Форест Гамп» фильми орқали ҳам танийсиз. Форест ўшанда югурганди, у имконсиз эканини тан олмайди. Ёш Форестга ҳам дугонаси айтарди: «Югур Форест, чоп Форест».
Айни пайтда Қаҳрамон Узоқовнинг шижоати ва ҳаракатчанлиги таҳсинга сазовор. У тез орада Тошкентга етиб келади.
Алишер Рўзиохунов
Мавзуга оид
18:37 / 25.12.2025
Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби ташкил этилади
20:35 / 17.12.2025
Ижтимоий ходим фаолиятига тўсқинлик учун жавобгарлик белгиланди
11:22 / 14.11.2025
Ўзбекистонда кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар умумий сони айтилди
19:30 / 07.11.2025