Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда наркотик моддалар савдосига қарши курашган мэр отиб кетилди
Фото: aljazeera.com
Филиппинда шаҳар ҳокимларидан бири мерган томонидан отиб ўлдирилди. Қотиллик Танауан шаҳри марказида Миллий байроқ куни муносабати билан ташкил этилган тантаналар чоғида содир этилган.
Танауан шаҳри ҳокими Антонио Ҳалилий кўкрагидан бир марта ўқ узиш билан ўлдирилган, дея маълум қилган полиция вакили Ренато Мэркадо CNN телеканалига берган интервьюсида. Ушбу жиноят содир этилган вақтда олинган видеолавҳалар эса, қотиллик рўй берганида одамларнинг қандай ваҳимага тушганидан дарак беради.
Унда Ҳалилий миллий байроқ кўтарилаётган вақтда ҳокимият ишчилари билан бир сафда тургани ва биргаликда давлат мадҳиясини куйлаётгани акс этган. Камера бошқа томонга йўналтирилганидан сўнг, бироз вақт ўтгач, битта ўқ овози эшитилган ҳамда аёл кишининг "oh my God" (вой, Худойим) дегани муҳрланган.
Ҳокимиятнинг ушбу фожиани видеотасвирга олган ходими Гэри Ларезмага кўра, шаҳар ҳокими бу воқеага қадар ҳам бир неча марта гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи жиноятчиларга қарши кескин позицияси учун таҳдидлар олган.
Мавзуга оид
19:07 / 22.12.2025
«Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
20:05 / 18.12.2025
«Айримлар мигрантлар мавзусини кўпиртириб юборишди». Россиядаги фаоллар Одинцоводаги фожиа айбдорлари ҳақида
14:40 / 18.12.2025
Одинцоводаги қотиллик. Ҳозиргача нималар маълум?
19:08 / 17.12.2025