Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда молиявий қонунбузарликларда гумонланган Сулаймон Каримов Россияга қайтди
Россиялик тадбиркор ва сенатор Сулаймон Каримов молиявий қонунбузарликларни содир этганлиги бўйича айбловлар бекор қилинганидан сўнг Россияга қайтишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги РФнинг Марселдаги бош консуллигининг Вильфранш-сюр-Мер шаҳридаги бўлимига асосланган ҳолдахабар қилмоқда.
"28 июнь куни суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Каримовга нисбатан илгари сурилган барча айбловлар олиб ташланди. 29 июнда жаноб Каримовга паспортини қайтариб беришди ва у Россияга қайтди", - дейилади хабарда.
Россиянинг Франциядаги дипломатик ваколатхонасида таъкидлашларича, эндиликда Каримов Европа бўйлаб яна эркин ҳаракат қила олади. "Ҳа, у Францияга ҳам бора олади, Шенген ҳудуди бўйлаб сафар қила олади", - дея тасдиқлаган ваколатхона вакили.