Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қарийб 400 ўринли боғчалар қурилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири ҳукуматдаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Ҳужжат мактабгача таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.
Ушбу ҳужжат, шунингдек, Ўзбекистон республикаси президентининг 2018 йил 3 февралдаги «2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 3507 сонли қарорига кўра, Қурилиш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда хориж тажрибасини инобатга олиб ҳамда мамлакатдаги табиий иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда 60, 135, 106, 235 ва 385 ўринли мактабгача таълим муассасаларини қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиши белгиланган.
Ушбу лойиҳалар Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини молиялаштириш марказлаштирилган капитал қўйилмалар, республика бюджетининг қўшимча манбалари, Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:45 / 24.01.2026
Хоразмда хусусий боғча вафот этган болаларни тарбияланувчи сифатида кўрсатиб, субсидия ўзлаштирди
09:22 / 14.01.2026
Репетиторлик, тил курслари ва боғча хизматлари қимматлашди
10:40 / 04.12.2025
Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади
08:48 / 01.12.2025