Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:52 / 03.07.2018
7917
1 дақиқада ўқилади
Туркия савдо палатасида отишма содир этилди
Фото: Reuters
3 июлда Туркия савдо палатаси биносида отишма содир этилди. Daily Sabah нашрининг маълум қилишича, воқеа мамлакат жанубидаги Усмония вилоятида юз берган. Отишмани номаълум кимса содир этган.
Таъкидланишича, босқинчи савдо палатаси раиси Даврим Мурот Аксойни нишонга олган. Воқеа оқибатида Аксойнинг ўринбосари Ҳасан Эрсой ҳалок бўлган. У олинган жароҳатлардан шифохонага йўлда вафот этган.
Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари босқинчини қидирмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
23:00
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026
Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
17:49 / 21.04.2026
Туркия таълим дастурларига ўзбек–турк дўстлигини урғуловчи қўшимчалар киритилди
14:08 / 21.04.2026