Жамият | 22:04 / 04.07.2018
12086
3 дақиқада ўқилади

Бир гуруҳ фуқаролар Tashkent City’даги янги боғ манзарасини муҳокама қилишди

Келажак боғи – у қандай бўлади? У ўз ичига нималарни олади ва кимлар учун мўлжалланган? Қандай имкониятларни очади ва ташриф буюрувчиларга нималарни ваъда қилади?

Турли касблар, миллатлар, ёш тоифалари ва ижтимоий гуруҳлар вакиллари тўпланиб, Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган янги шаҳар боғининг ташқи қиёфаси ва ички тўлдирилиши ҳақида суҳбатлашиб олишди.

Давлат аҳамиятига молик лойиҳанинг ҳамкорликдаги муҳокамасида иштирок этиш бўйича таклиф онлайн ОАВ ва бошқа ахборот манбаларида эълон қилинди. Бир ҳафтадан камроқ муддатда ўз фикрини билдиришни, улар билан бўлишишни хоҳлаганлар сони барча рекордларни янгилади. Ташкилотчилар максимал даражада кенг фикр доирасини олиш учун иштирокчиларни қарашларининг хилма хиллиги ва мутахассислигидан келиб чиқиб саралаб олишди.

Учрашувда архитекторлар, рассомлар, бизнесменлар, педагоглар, ёш оналар – бир сўз билан айтганда, энг фаол, креатив фикрловчи, ўз шаҳрига бефарқ бўлмаган фуқаролар ўзларининг эртанги кун боғи қандай бўлиши тўғрисидаги ғоялари ва ташаббусларини билдиришди.

Лойиҳавий семинар “Tashkent city” ХИМ дирекцияси томонидан Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг қўллаб-қувватлаши билан “Стрелка” ТБ ҳамкорлигида фуқароларни қурилиши давлат раҳбарининг шахсан назоратида турган кенг кўламдаги лойиҳанинг ҳаммуаллифлигига жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, бундай лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилмоқда. Ташкилотчилар бундай мулоқотдан динамик ва кескин таъсирни кутишмоқда.

Семинар иштирокчилари эркин тартибда ҳар бири лойиҳалаштириш ва инновацион лойиҳанинг қурилишининг энг муҳим жиҳатларини муҳокама қиладиган 4 та гуруҳга бўлинишди. Диққат марказида боғнинг инфратузилмаси, унинг шаҳарга мослиги, экологияси ва ландшафти, лойиҳанинг ижтимоий-маданий дастурлаштирилганлиги каби масалалар бўлди.

Муҳокамалар жўшқин ва ҳаяжонга бой тарзида ўтди – лойиҳа ҳар биримизга тегишли бўлганлиги сабабли ҳам унга бефарқ бўлиш қийин-ку, тўғрими? Ахир боғ катта ёшлилар учун ҳам, ёш болалар учун ҳам, Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам, туристлар учун ҳам – бўш вақтни мазмунли ўтказиш, ҳордиқ чиқариш, таълим, спорт ва кўнгилочар ҳудуд ҳисобланади.

Ҳудудда кейинги йил охиригача 18 гектардан ортиқ майдонда янги замонавий боғ пайдо бўлади ва у шаҳарликлар қандай хоҳлаган бўлса, шундай кўринишда бунёд қилинади. Кенг ва ихчам, унда шаҳарнинг қайноқ ҳаётидан дам олиш ва болалар билан ҳордиқ чиқариш мумкин бўлади. Бу ерда спорт билан шуғулланиш учун велойўлаклар ташкил қилинади. Боғ озода, қулай, инновацион, хавфсиз, энг асосийси, ҳамма учун очиқ бўлади. Шу билан бирга, унинг ташқи қиёфаси шаҳарнинг кўринишига идеал тарзда ҳамоҳанг шакллантирилади.

У биз қандай хоҳлаган бўлсак шундай бўлади, чунки шаҳарликларнинг ўзи унинг ҳаммуаллифларидир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид