Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Tashkent city’даги ёнғинга нима сабаб бўлганини маълум қилди
Бугун, 12 декабр куни, соат 15:00ларда Tashkent city мажмуаси таркибида қурилаётган банк биноси ёнидаги қурилиш материаллари сақланадиган омборда ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, ёнғин қурувчиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли омбордаги тез ёнувчи изоляция материалларидан чиққан.
Соат 15:15да ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ён-атрофдаги биноларга зарар етмаган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилган.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026