Миср Араб Республикасида ҳарбий тўнтариш юз берган сана ва демократик сайланган президент Муҳаммад Мурсийнинг иқтидордан кетказилган кунга ҳаш-паш дегунча 5 йил бўлиб қўйибди.

2013 йилнинг 3 июлида юз берган ҳарбий тўнтаришдан сўнг 67 ёшли Мурсийга нисбатан олтита жиноий иш очилган, деб ёзади Анадўлу агентлиги.
Собиқ давлат раҳбарини террорчилар билан алоқада, Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» президент мажмуаси олдидаги қонли воқеалар, судьяларни ҳақорат қилиш, Қатар ва фаластинликларнинг ҲАМАС ҳаракати фойдасига жосуслик қилишда айблашди.
Бундан ташқари Мурсийнинг номи жуда шов-шувли «Катта қочиш» ишида — 2011 йили «25 январь инқилоби» кунида маҳбусларнинг оммавий қочиши ишида ҳам тилга олинмоқда.
Учта жиноий иш бўйича суд ҳукми аллақачон ўқиб бўлинган, қолганлари — кўриб чиқилиш босқичида.
ИНФОГРАФИКА

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Мурсийга нисбатан суд мажлислари сиёсийлаштирилганини таъкидлаб келишади.
«Салом» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Аъло Абдулмунсиф «Анадўлу» агентлиги билан суҳбатда Мурсий манзили томон барча айбловлар «унинг сиёсий рақиблари қасоси» эканлигини айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, буни шу факт ҳам тасдиқлайдики, ҳарбий тўнтаришдан сўнг Мурсий дарҳол йўқолиб қолган ва унинг жойи яширилган. Кейинчалик Миср собиқ раҳбари суд суриштирувлари жараёнида бир кишилик камерага жойлаштирилгани ойдинлашди.















