Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний АҚШ ва Исроилни ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблади
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Қўшма Штатлар ва Исроилни ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблади, деб хабар қилди РИА Новости.
“Сурия мавзуси ҳар икки мамлакат учун қизиқиш уйғотади, биз бу мавзуни муҳокама қилдик. Бизнинг Суриядаги асосий вазифамиз ИШИД ва бошқа террорчиларга жиддий зарба бериш эди. Биз ИШИДни АҚШ ва Исроил қўллаб-қувватлашига қарамасдан унинг устидан ғалаба қозона олдик”, — деди Руҳоний Венада Австрия канцлери билан қўшма матбуот анжуманида.
Эрон президенти, шунингдек, АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиши Вашингтоннинг ўзига зарар эканлигини, бу чиқиш ҳеч кимга фойда келтирмаслигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руҳоний АҚШни “тиз чўктиришга” ваъда берганди.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026