Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Екатеринбургда одам савдоси учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Интерпол ходимлари транспорт полицияси ходимлари билан ҳамкорликда одам савдоси ва қотил ёллашда айбланиб қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Накануне.RU нашрининг хабар қилишича, аёл тез орада Грузияга топширилади.
Экстрадицион текширувда аниқланишича, аёл 2012-2013 йилларда Грузияга келган ва тўрт нафар ватандош қизларни юқори маош ваъда қилиб Грузияда ишлашга таклиф қилган. Қизлар келишгач, уларнинг паспортларини олиб қўйган ва фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган. Қизлардан бири у ҳақида полицияга шикоят қилишини айтиб қочишга уринганида аёл қизни ўлдириш учун қотил ёллаган ва ўзи Россияга қочиб кетган.
Россия бош прокурори ўринбосари Грузия адлия вазирлигининг аёлни Грузияга топшириш ҳақидаги сўровини қаноатлантирган.
Мавзуга оид
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
09:34 / 18.04.2026