Эронда 2 тонна олтин тўплаган эркак қўлга олинди
Эрон полицияси 2 тонна олтин тўплаган “тангалар султони”ни қўлга олди. Бу ҳақда Теҳрон полицияси бошлиғи Ҳусайн Раҳимийга иқтибос келтирган ҳолда IRIB телерадиокомпанияси маълум қилди.
“Ўтган йил давомида 2 тонна олтин тўплаб, уни сотиш орқали катта даромад олган “тангалар султони” ушланди”, деб айтган полиция бошлиғи.
Раҳимийнинг маълум қилишича, қўлга олинган эркак мамлакат иқтисодиётига путур етказувчи олтин тангалар ноқонуний бозорини ташкил этган. У олтин сотиб олишда ёрдамчилардан фойдаланган. Полиция яна 2 кишини ҳибсга олган. Улар ушланганда ёнларидан 20 кг олтин топилган.
Раҳимий қўлга олинган кимсанинг исмини ошкор қилмаган, фақатгина у 58 ёшда экани ва маҳаллий ОАВ уни “тангалар султони” деб аташини маълум қилган.
Эронда миллий валюта риал охирги ойларда қадрсизлангани сабабли, олтин тангаларга талаб ортган. Мамлакатдаги иқтисодий инқироз туфайли тартибсизликлар юз бериб турибди.
Ўтган ҳафта намойишлар сабабли Теҳроннинг энг катта бозори – Катта бозор ва иккита йирик савдо маркази ёпиб қўйилган. Савдо нуқталари эгалари парламент олдида миллий валютанинг қадрсизланиши ва инфляция даражаси ошишига қарши норозилик намойиши ўтказишган. Мамлакат жанубида эса ичимлик суви танқислигига қарши намойишлар ўтган.
Мавзуга оид
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
11:54 / 19.11.2024