Ўзбекистон | 23:33 / 05.07.2018
7652
1 дақиқада ўқилади

ФВВ энди уй-жой фонди реконструкциясида иштирок этади

2018 йилнинг 2 июлида Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги фармонни имзолади, дея хабар беради huquqiy axborot.

Юқоридаги ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги 5066-сонли қарорининг 5-пункти (ФВВнинг асосий вазифалари)га қўшимчалар киритилди.

Мазкур тузатишга кўра, эндиликда ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларда, уй-жой фонди, шунингдек йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникацион инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлов ишларида иштирок этиш ФВВнинг вазифаларига киритилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид