Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ёш йигит турмуш ўртоғи туғруқхонага олиб кетилган куни қурилиш объектида вафот этди
Навоий вилоятида қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли ёш йигит вафот этди. Бу ҳақда NavoiToday нашри хабар берган.
Мазкур ҳодиса Навоий шаҳрида олиб борилаётган кўпқаватли уйлар қурилишининг бирида 2 июль куни содир бўлган. Маълум қилинишича, вилоятнинг Навбаҳор туманида истиқомат қилган йигит қурилиш объектида пайвандчи сифатида фаолият олиб борган.
Иш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли 380 Волтли электр токи уришидан жабрланган йигит воқеа жойида ҳалок бўлган. Тиббий текширувлар унинг ички аъзолари, хусусан ўпка ва юрак органлари жиддий шикастланганини кўрсатди.
Марҳум қариндошларининг айтишича, унинг турмуш ўртоғи шу кунларда кўзи ёриш арафасида бўлиб, ҳалокатдан бехабар келин ҳодиса содир бўлган куни туғруқхонага олиб борилган.
Мавзуга оид
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
14:26 / 18.03.2026
Хитойнинг чўлланишни тўхтатган модели Навоийда синаб кўрилади
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
17:56 / 10.03.2026