Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элмира Боситхонова: ССВ Бекободдаги мусибат бўйича хизмат текшируви ўтказади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Бекобод тумани туғуруқхонасида содир бўлган фожиали ҳодиса бўйича муносабат билдирди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова Kun.uz таҳририяти билан боғланди ҳамда вазирликнинг ушбу воқеа юзасидан муносабатини билдирди.
Элмира Боситхонова Бекободдаги воқеани жуда ачинарли мусибат эканини айтар экан, бу каби ҳолатлар бошқа тиббиёт муассасаларида такрорланмаслиги учун аниқ ва амалий чоралар кўрилишини таъкидлади.
“Албатта, Бекободдаги воқеа жуда катта мусибат. Жуда ҳам ачинарли ҳолат. Таъкидлашни истардимки, шу каби ҳолатлар соғлиқни сақлаш соҳасида виждонан ишлаётган бошқа ходимларнинг меҳнатини чиппакка чиқаради.
Вазирлик Бекободдаги ушбу икки ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов-суриштирувларидан ташқари, тажрибали профессорларни жалб қилган ҳолда ўз хизмат текширувини ўтказади ва айбдор тиббиёт ходимларига нисбатан қатъий чоралар кўради.
Бундан ташқари, бу ерда криминал ҳолатлар борлиги ҳам билиниб турибди. Қолаверса, шу каби фожиалар қайта рўй бермаслиги бўйича ҳам етишиб чиқаётган ёш кадрлар орасида тушунтириш ишлари кучайтирилади, хизмат текшируви натижасида олинган хулосалар соғлиқни сақлаш тизими ходимларига етказилади”, - деди Элмира Боситхонова.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz сайтида Бекобод тумани туғуруқхонасида 2 кун ичида 1 аёл ва икки норасида гўдак ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
15:59 / 15.12.2025
Бекободда ИИБ ходими машинада одам уриб ўлдирди. У жасадни Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда
15:26 / 15.11.2025
Тошкент вилоятида “Ягона буюртмачи хизмати” масъулига нисбатан коррупция иши қўзғатилди
09:53 / 01.11.2025