Жаҳон | 16:12 / 06.07.2018
14125
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШга қарши савдо урушида амалий чоралар кўришни бошлади

Фото: shutterstock/vostock-photo

Хитой божхонаси мамлакатнинг айрим йирик портларида АҚШдан импорт қилинган товарларни рўйхатдан ўтказиш ишларини пайсалга сола бошлади. Икки мамлакат ўртасидаги савдо тортишувлари кенг қамровли савдо урушига айланиб кетиш эҳтимоли ортидан шундай ҳолат кузатилмоқда, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги ўз манбаларига асосланган ҳолда. 

Жумладан, Шанхай порти божхонаси АҚШдан келтирилган айрим молларни рўйхатдан ўтказишни тўхтатган. 

АҚШ 6 июлга ўтар кечаси Хитой маҳсулотларига 34 млрд долларлик импорт божларига бож амалга киритилганидан сўнг, шундай хабарлар пайдо бўла бошлаган. Таъкидланишича, божхона расмийлаштирувини тўхтатиш бўйича бевосита кўрсатма бўлмаган, аммо портлардаги божхоналар янги божлар кучга киргани муносабати билан кўрсатмаларни кутмоқда. 

Божлар билан вужудга келган ноаниқликлар трейдерлар ўртасида асабийликка сабаб бўлмоқда. Бу эса, фьючерслар савдосида беқарорликни келтириб чиқаряпти. 

Хитой 6 июль куни АҚШда ишлаб чиқилган 800 турдаги маҳсулотга 34 млрд долларлик янги божни жавоб чорасида сифатида жорий қилган эди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид