Жаҳон | 23:02 / 06.07.2018
6283
1 дақиқада ўқилади

Непалда юк машинасининг юқоридан қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Фото: Flickr / Asian Development Bank

Непалнинг Мустанг туманида юк машинасининг тоғдаги йўлдан қулаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Himalayan Times нашри маълум қилди. 

Туман маъмурияти бошлиғи Шишир Пауделнинг маълум қилишича, йўл ишчиларини олиб кетаётган машина ҳайдовчиси тошлоқ йўлда бошқарувни йўқотиб қўйган ва машина 50 метр баландликдан пастга қулаган.

Воқеа жойида 14 эркак ва 6 аёл ҳаётдан кўз юмган. Жароҳатланганлардан 3 нафари вертолётда Непал армиясининг Покхара шаҳридаги госпиталига, қолган 9 нафари туман шифохонасига етказилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид