Таиландда ғорда қамалиб қолган ўқувчиларни олиб чиқиш бошланди, ҳозирча 2 бола қутқарилди
Таиландда ғаввослар Тхам Луанг ғоридан икки ўсмирни олиб чиқишди. Бу ҳақда Khaosod хабар тарқатган.
Қутқарилган болалар ғордан чиққунча сув остида 4 километр масофани босиб ўтишган.
Мактаб футбол жамоасининг ўқувчилари бўлган 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган 12 бола ҳамда уларнинг 25 ёшли мураббийлари 23 июнь куни йўқолиб қолганди. 2 июль куни уларга тегишли нарсаларни Таиланд шимолидаги ғорга кираверишдан топишди. Болалар 9 кунни ғор ичида ичимлик сувисиз ва озиқ-овқатсиз ўтказишди.
Ўсмирлар Чианг Рай тоғида қоялар орасида сайр қилиш учун кетганди. Бу европаликлар орасида машҳур бўлган жунгли яқинида жойлашган.
Саёҳатни кучли ёмғир бўлиб қўйган. Тахмин қилинишича, айнан ноқулай об-ҳаво ғорни сувга тўлдирган ва уларга ўз вақтида ташқарига чиқишга халақит берган.
Из аниқлангандан кейинги кунда кучли ёмғир бошлангани учун ғорга кириш қийинлашган. Ғорнинг бир қисмини сел оқизиб кетган.
Қидирув ва қутқарув операцияларида Таиланд махсус хизматлари, АҚШ, Буюк Британия ва Хитой қутқарувчилари иштирок этмоқда.
Қутқариш операциясининг 13-кунида, 6 июль куни аквалангчилардан бири ҳалок бўлганди.
Айни пайтда ғордаги ҳаво таркибининг ўзгариши кислород танқислигини келтириб чиқарган.
Мавзуга оид
16:30 / 04.11.2024
15 та пирамида сиғади – дунёдаги энг катта ғор ҳақида нималар маълум?
10:00 / 16.10.2024
Мумиё изловчи: 70 ёшида ҳам тоғ-у тошда ризқини териб юрган фарғоналик Ёрқинжон ота
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024