Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамасида 3та департамент тугатилди, 2 ой ичида таркибий бўлинмалар ходимлари аттестациядан ўтказилади
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилинган.
Қарорга мувофиқ:
Вазирлар Маҳкамасининг аппаратининг асосий йўналиш ва вазифалари белгиланди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасидаги Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти тугатилди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари бўлими ташкил қилинди ва Бош вазир аппаратининг, Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тегишли штат бирликлари ушбу бўлим тузилмасига ўтказилди;
Электрон ҳукумат телекоммуннкация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий вa кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил қилинди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини оптималлаштириш мақсадида бошқарув ходимлари сони 44 нафарга қисқартирилади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг маълум илмий даражаларга эга ходимларига лавозим маошининг 30-35 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади;
икки ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар ва мутахассислари эгаллаб турган лавозимига муносиб эканини баҳолаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
18:01 / 06.09.2025
Вазирликларга «юқоридан» кўрсатма кутмасдан қарор қабул қилишга рухсат берилади
07:02 / 04.08.2025