Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония табиий офат қурбонлари сони ошди
Фото: REUTERS
Японияда сурункали ёмғирлар оқибатида рўй бераётган кўчкиларда қурбон бўлганлар сони 100дан ошди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат камида 103 кишининг ёстиғини қуритган, яна 56 киши бедарак йўқолган. Япониялик қутқарувчилар мудофаа кучлари бўлинмалари кўмагида қидирув-қутқарув амалиётларини давом эттирган.
Мамлакатнинг 19 провинциясида истиқомат қилувчи қарийб 5 млн киши учун эвакуация тавсияси сақланиб қолмоқда. 30 мингга яқин одам ўз уйларини тарк этиб, махсус марказларда жон сақламоқда.
Табиий офат натижасида транспорт ҳаракатида узилишлар кузатилмоқда. Айрим йирик завод ва корхоналар номаълум муддатга ишни тўхтатган.
Мавзуга оид
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
11:43 / 17.05.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
15:48 / 14.05.2026
Ўзбекистонликлар Японияга визани қандай олиши мумкин?
10:04 / 10.05.2026