Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда қутқарилган болаларнинг ота-оналарига уларни қучоқлаш тақиқланди
Таиланддаги ғордан қутқарилган болаларнинг ота-оналарига уларни қучоқлаш тақиқланди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Газетанинг хабар беришича, биринчи бўлиб қутқарилган тўрт боланинг ота-онаси фарзандлари билан яқин соатларда кўришишади, аммо улар фарзандларини бағирларига босиши ёки ўпиши тақиқланган. Тақиқ барча тиббий текширувлар якунланганидан кейин олиб ташланади.
Болалар соғломдек кўринишмоқда, аммо шифокорлар уларнинг бирор-бир юқумли касалликни юқтириб олмаганликларига ишонч ҳосил қилиш учун текширувлар ўтказишмоқда.
Reuters агентлигининг хабарига кўра, қутқарувчилар айни дамгача саккизта болани ғор ичидан олиб чиқишган. Ичкарида яна беш киши қолган.
Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчиларидан иборат футбол жамоаси ва уларнинг мураббийи мамлакат шимолидаги ғор ичига киришган, аммо кучли ёмғир ва сув тошқини ҳамда кўчки оқибатида ғор ичида қолиб кетишган. Қидирув операцияси 10 кун давом этди.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026