Ўзбекистон | 23:28 / 09.07.2018
3569
2 дақиқада ўқилади

Умумтаълим электрон кутубхона лойиҳасини амалга оширишда Жанубий Корея тажрибаси қўлланилади

Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги томонидан хорижий давлатлар компаниялари билан биргаликда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш борасида фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Фото: Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги

Шундай лойиҳаларидан бири Жанубий Корея Республикаси томонидан молиялаштирилаётган “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасининг иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик Фондининг молиявий кўмагида “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳасини биринчи навбатда амалга оширишга доир қарорига асосан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида Агентлик тизимидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Рақамлаштириш ва сканерлаш ҳамда Мультимедиа марказлари ташкил этилмоқда.

Мазкур лойиҳага асосан ўзбекистонлик мутахассислар учун Корея Республикасида жорий қилинган электрон кутубхона фаолияти, унинг техник тизими, илмий-таълимий ахборот маълумотларини фойдаланувчиларга етказиб бериш, ундан фойдаланиш ҳамда бошқарувини ташкил қилиш бўйича ўқув-тренинг машғулотларини ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л.Тангриев бошчилигидаги ўзбек делегацияси 2018 йил 9-15 июль кунлари Сеул шаҳрида ўтказилаётган семинар-тренингларда иштирок этиб, бу борада Жанубий Корея тажрибасини ўрганишмоқда.

Фото: Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги
Фото: Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги
Фото: Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги
Фото: Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги
Фото: Ўзбекистон Матбуот ахборот агентлиги
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид