Спорт | 19:50 / 10.07.2018
10317
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал»да янги эра: Эмери давридаги тўртинчи трансфер эълон қилинди

«Сампдория» ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра расман «Арсенал» футболчисига айланди.

«Сампдория» ва «Арсенал» бир вақтда ушбу уругвайлик футболчи трансферини тасдиқлади.

Торрейранинг трансфери «Арсенал»га 30 миллион еврога тушган.

Бундан олдинроқ «Арсенал» икки ҳимоячи трансфер қилганди. Стефан Лихтштайнер «Ювентус»ни эркин агент сифатида тарк этиб, Лондонга келган бўлса, «Боруссия» Дортмунд ҳимоячиси Сократис Папастатопулос трансфери учун 28 миллион евро сарфланди. Шунингдек, «Байер»дан жамоанинг асосий дарвозабони Бернд Лено 25 миллион евро эвазига олиб келинди.

Мавзуга оид