Жамият | 13:10 / 10.07.2018
25400
5 дақиқада ўқилади
Реклама

«Жанггоҳ» турар-жой мажмуаси харидорлар учун мега-акция ҳақида эълон қилади

Genesys компанияси савдо бўлими директори Саидазиз Касимов «Жанггоҳ» турар-жой мажмуаси афзалликлари ва хонадон харидорлари учун акция ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Жанггоҳ

«Кўп хонадонли турар-жой мажмуасини қуриш ғояси дўстларим билан чет-элга уюштирилган сафардан кейин пайдо бўлди. Магистратурани битириб, Тошкентга қайтганимиздан сўнг кўчмас мулк савдоси билан шуғулланишга – шахсий агентлик очишга қарор қилдик. Режамиз қуйидагича эди: биз қурадиган компания топамиз ва уларнинг объектларини ақл билан сотамиз – кўпчилик бу турдаги бизнес билан шуғулланади. Офис очишимиздан аввал биринчи истиқболли қурилиш компанияси жамоага киришиб кетишни таклиф қилди.

Биз биргаликда ишлашга қарор қилдик ва кўчмас мулк агентлиги бўлиш ғоясидан воз кечдик. Бизнесни бошламасдан аввал уни кенгайтиришга эришдик, деса бўлади. Шу тариқа «Жанггоҳ» устида иш бошланди. Натижада объект фаол равишда қурилмоқда, бизнинг вазифамиз фақатгина квартираларни кўрсатиб, қоғозларни расмийлаштиришдан иборат эмас. Биз қурилиш компанияси билан барча босқичларда биргаликда иш олиб борамиз, тавсиялар берамиз. Айни вақтда яна иккита лойиҳа устида ишлаяпмиз», – деди Genesys компанияси савдо бўлими директори Саидазиз Касимов.

«Жанггоҳ» турар-жой мажмуаси — ўз фалсафасига эга замонавий иншоот. У «эски шаҳар»ни замонавий мегаполисга айлантиради. Мажмуа ҳудудида миллий услубдаги замонавий ва қулай бинолар рад ростламоқда. Улар иккинчи линияда жойлашгани сабаб, яшовчиларга шовқин ва асосий йўлнинг чанги етиб бормайди. «Жанггоҳ» олтита блокдан иборат бўлиб, ҳар бири 7–8 қаватдан ташкил топган.

Объект атрофида ривожланган инфратузилма мавжуд:

  • «Ғафур Ғулом» метросигача 6 дақиқалик йўл;
  • «Абдулла Қодирий» хиёбонигача 350 метр;
  • Мактабгача таълим муассасасигача 10 метр;
  • Korzinka.uz супермаркетигача 400 метр;
  • № 19 мактабгача 600 метр;
  • Тошкент циркигача 900 метр.

Шахсий афзалликлар: тўсиқлар билан ўралган ҳудуд ва 24 соатлик видеокузатув. Мажмуанинг марказий қисмидаги фаввора ва кўкаламзор ансамблни тўлдириб туради. Индивидуал иситиш тизимини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз – ҳар бир квартирада алоҳида дошқозон ўрнатилади.

Қурилиш компанияси Тошкент шаҳри аҳолиси ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келадиган меҳмонлар истакларини инобатга олган. Бошқа ҳудудлардан келганлар учун «Жанггоҳ» турар-жой мажмуаси – инвестиция ва Тошкент пропискасини олиш учун ажойиб имконият.

Фото: Жанггоҳ

Квартиралар

«Жанггоҳ» турар-жой мажмуасида умумий майдони 13,7 минг квадрат метрга тенг жами 138 квартира ва 1,1 гектар ҳудуд мавжуд.

Квартиралар майдони:

  • 2 хонали — 63,8 кв. м. дан  69 кв. м. гача;
  • 3 хонали — 84,8 кв. м. дан 100,8 кв. м. гача;
  • 4 хонали — 114 кв. м . дан 151 кв. м. гача.

Квартира нархига қуйидагилар киради:

  • Штукатуркасиз пардеворлар;
  • Стяжкасиз поллар;
  • Тахта билан ишланган темир кириш эшиги;
  • Пластик ромлар;
  • Ҳар бир дераза остида радиаторлар;
  • Икки контурли дошқозон;
  • Шинамлик ва меҳмондўст қўшнилар.

Ҳар бир квартирага газ, электр энергияси, совуқ сув, телефон линияси, интернет ва кабелли телевидение ўтказилган. Электр таъминоти автоматлаштирилган трансфарматор подстанциясидан келади.

Фото: Жанггоҳ

Акциялар

«Жанггоҳ» турар-жой мажмуасида квартира харид қилинганда махсус акциялар амал қилади:

  • «Фарзандлар — бизнинг борлиғимиз»;
  • «Ёзги акция»;
  • «Бахтли талаба».

Биринчи акция мажмуадаги квартираларнинг доимий сотилишига мўлжалланган – унинг муддати йўқ. Бу акция камида бир фарзанди бўлган ота-оналар учун мўлжалланган бўлиб, унинг мазмуни жуда оддий – оилада фарзанд қанча кўп бўлса, чегирма ҳам шунча катта бўлади. Дастлабки ставка – бир фарзанд учун 1%, иккиси учун – 2% ва ҳоказо.

Иккинчи акция ёзги мавсумда амал қилади ва 31 августгача давом этади. Масалан, ёзда квартира харид қилиб, 5% чегирма олиш мумкин. Фарзандли оилаларга ҳам чегирма қўшилади, масалан: 4 фарзанд учун 4% бўлса, чегирма жами 9% бўлади.

Сўнгги акция талабалар учун: юртимиздаги миллий олий ўқув муассасасига ўқишга кирган оилали талабалар 5 сентябрга қадар квартира сотиб олса, компания биринчи йилги таълим тўловини қоплаб беради.

Квартираларни пул ўтказиш ва муддатли тўлов орқали харид қилиш мумкин.

Телефон: (+99871) 200−61−16
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, «Жанггоҳ» мавзеси.
Мўлжал: Ц-15 мавзеси.

Сайт: genesys.uz
E-mail: [email protected]
Facebook: fb.com/genesysdev
Instagram: @genesysdev

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид