Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда Корея технопарки тажрибаси қўлланилади
Корея Республикаси технопарклар ассоциацияси раиси, Кёнгбук провинцияси технопарки бош директори Жехун Ли бошчилигидаги делегация бизнес таклифи билан Наманган вилоятида бўлди.
Мазкур ташриф Жанубий Кореянинг инновацион сиёсат борасидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, кореялик ёшларнинг инновацион фаолияти ва тажрибасини наманганлик ёшларга кенгроқ тушунтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Делегация раҳбари Жехун Ли, Кёнгбук провинцияси технопарки корпорацияни қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Чон Са Ихен, Ёнгнам университети бизнес бошқаруви факультети профессори Алишер Дадахонов ташриф аввалида Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров билан учрашди.
Мулоқотда вилоят раҳбари Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий-иқтисодий, савдо ва маданият, илм-фан соҳаларидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил ноябрь ойида Кореяга давлат ташрифидан кейин ҳамкорлик алоқалари сифат жиҳатидан янги даврни бошлаб берди.
Учрашувда ҳам томонлар технопарклар ташкил қилишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари, ишлаб чиқариш ва техника йўналишидаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигини йўлга қўйиш, таълим тизимида давлат ва хусусий сектор шериклиги тамойили асосида ривожланиш истиқболлари каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида ташкил этилган учрашувда технопарклар фаолиятини йўлга қўйишга оид Корея тажрибаси тақдимоти ўтказилди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Косонсой туманидаги технопарк қурилиши билан яқиндан танишишди, уларга тақдимотда лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида бўлиб ўтган мулоқотда Наманган вилоятининг бизнес имкониятлари, ишбилармонлик салоҳияти, саноат корхоналари вакиллари ва тадбиркорларнинг бизнес лойиҳалари яқиндан таништирилди.
Оқилхон Дадабоев,
журналист.
Мавзуга оид
11:55 / 12.06.2026
Наманганда “чемпион” тадбиркорлар ва йирик инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади
11:24 / 23.05.2026
Эҳтиётсизлик оқибати: ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди
10:25 / 20.05.2026
Наманганда дўл ёғмаслиги учун булутларга таъсир кўрсатилди
13:32 / 14.05.2026