Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланка сўнгги 42 йилда илк маротаба ўлим жазосини амалга ошириши мумкин
Фото: Fotolia / Luftbildfotograf
Шри-Ланка ҳукумати қамоқхоналарда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган маҳбусларга нисбатан ўлим жазосини қўллашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Майтрипала Сирисена сўзларига таянган ҳолда Adaderana нашри хабар берди.
Президент баёнотига кўра, кўплаб савдогарлар қамоққа олинганидан сўнг ҳам гиёҳванд моддаларнинг савдо тизимини бошқаришда давом этмоқда. Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси учун аввалроқ ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбуслар қамоқхоналарда ўтирган ҳолда ўз ишини давом эттирмоқда.
Президент бундай савдогарларнинг ўлим жазосини амалга ошириш ҳақидаги таклифни сешанба куни Вазирлар маҳкамасига тақдим қилган ва Адлия вазирлигига керакли чораларни кўриш ҳақида топшириқ берган эди. Бугун у қарорни имзоламоқчи эканини эълон қилди.
«Мен ўлимга маҳкум қилинган, аммо ҳибсда ўтирган ҳолда ҳам гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосини тўхтатмаган маҳбусларга нисбатан ўлим жазосини амалга ошириш ҳақидаги қарорни имзолайман», — деди Сирисена. Президент фикрига кўра, бу чора жамият учун жуда зарур.
Colombo Page нашрининг ёзишича, Шри-Ланка судлари жиддий жиноятлар, хусусан, қотиллик, номусга тегиш ва гиёҳванд моддаларни сотиш каби оғир жиноятларни содир этган шахсларни ўлим жазосига ҳукм қилмоқда. Бироқ, бундай ҳукмларнинг бирортаси 1976 йилдан буён амалга оширилмаган.
Sunday Leader нашри маълумотига кўра, бу масала юзасидан президент қарори имзолангач, 19 нафар маҳбусга нисбатан ўлим жазоси амалга оширилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:38 / 09.02.2026
«Бишкеклик маняк» тергов изолятори камерасида жонсиз ҳолда топилди
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
22:28 / 22.12.2025
Саудия Арабистони бир йил ичида рекорд даражада кўп одамни қатл қилди
18:03 / 11.12.2025