Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги кар-соқовлар маданият маркази тўлиқ таъмирланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмаклигида 10 кун давомида кар-соқовлар маданият марказида умумий майдони 39 208 кв.м'га тенг бўлган ҳудуд бутунлай таъмирланди. Ҳокимлик матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, турли хил тўгарак учун мўлжалланган хоналар замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган даражада таъмирланди, 450 киши учун мўлжалланган концертлар зали эса бутунлай қайта жиҳозланди.
Соғлом ҳаёт тарзини оммалаштириш ва спортга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида спорт майдончалари янгиланди ҳамда умумий майдони 1800 кв. м'дан ортиқ бўлган футбол майдони барпо этилди.
Таъкидлаш жоизки, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июнда қабул қилинган "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан кар-соқовлар маданият марказида янги иш ўринлари ташкил этилиб, тўқимачилик корхонаси барпо этилди ва марказдаги 100 дан ортиқ аёллар иш билан таъминланди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026