Жаҳон | 21:15 / 11.07.2018
36644
3 дақиқада ўқилади

Трамп Германияни Россиянинг асирига айланган давлат деб атади — видео

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО саммити арафасида альянс бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувида Германияни «North stream» газ қувури ва Россия бюджетига миллиардлаб доллар ўтказиб бераётганини кескин танқид қилди.

Жумладан, Трамп учрашувда ушбу сўзларни айтди:

«Таъкидлашим жоизки, Германия ўзини Россиядан ҳимоя қилиш ўрнига у билан йирик нефть ва газга оид шартномаларни имзолаётгани, Россияга йилига миллиард-миллиард доллар тўлаб бераётгани жуда қайғули.

Биз Германияни ҳимоя қиламиз, биз Францияни ҳимоя қиламиз, биз кўплаб давлатларни ҳимоя қиламиз, бу давлатларнинг кўпчилиги эса Россия билан газ қувурлари борасида шартнома имзолашади ва Россия ғазнасига миллиардлаб доллар тўлашади.

Биз сизларни Россиядан ҳимоя қилишимиз керак, сизлар эса Россияга пул бермоқдасизлар.

Ўйлайманки, бу асло мақбул ҳолат эмас. Германиянинг собиқ канцлери газ етказиб берувчи компанияга раҳбарлик қилмоқда. Россия эса газ ёрдамида Германиянинг 70 фоизини назорат қилмоқда. Қани айтингчи, бу мақбул ҳолатми? Мен лавозимга киришганимнинг дастлабки куниданоқ шикоят қилиш, ҳеч қачон йўл қўйиш мумкин бўлмаган нарсага йўл қўйиш?

Германия тўлиқ Россия томонидан назорат қилинади, чунки бу мамлакат истеъмол қилаётган энергиянинг 60–70 фоизи Россиядан янги газ қувури орқали келади.

Энди айтинг, бу мақбул ҳолатми? Менимча, йўқ. Фикримча, бу НАТО учун жуда ёмон. Бунақа ҳолат бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, бу ҳолатни Германия билан ҳам муҳокама этишимиз керак, деб ўйлайман.

Буларнинг барисига қўшимча равишда Германия [НАТОга ЯИМининг] 1 фоиздан ортиқроғини ўтказади, АҚШ эса бир неча карра каттароқ бўлган ЯИМидан реал рақамларда 4,2 фоиз ўтказади. Бу ҳолат ҳам, менимча, мақбул эмас.

Биз Германияни ҳимоя қиламиз, биз Францияни ҳимоя қиламиз, биз барчани ҳимоя қиламиз, биз мудофаа учун жуда катта пулларни сарфламоқдамиз. Бу ҳолат ўнлаб йиллардан буён давом этиб келмоқда».

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид