Жаҳон | 14:25 / 11.07.2018
8181
1 дақиқада ўқилади

Туркияда 301 киши ҳалок бўлган кондаги ҳалокат иши бўйича ҳукм чиқарилди

Фото: NTV

Туркия ғарбидаги Маниса шаҳри суди 301 киши ҳалок бўлган Сома конидаги ҳалокат иши бўйича беш кишини узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берди NTV телеканали.

2014 йил 13 майда Сома шаҳридаги конда Туркия тарихидаги энг йирик ҳалокат содир бўлганди. Фожиа вақтида ер остида 787 киши бўлган, улардан 301 нафари вафот этган. Ушбу ҳалокатдан сўнг Туркиядаги барча конларда текширувлар ўтказилган, 94та кон ёпилганди. 

Суд кон бош директори Рамазан Догруни 22 ярим йилга, кон эгаси Жан Гюрканни 15 йилга, ижрочи директор Акин Челикни 18 йил 9 ойга озодликдан маҳрум этди. Техника хавфсизлиги бўйича икки муҳандис 18 йилдан 22,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид