Жаҳон | 21:03 / 12.07.2018
43987
2 дақиқада ўқилади

Америкаликлар охирги 50 йил ичидаги энг яхши президентни танлашди

Фото: Оқ уй Матбуот хизмати

АҚШда охирги 50 йил ичидаги энг яхши президентни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномада 44 фоиз сўралганлар Барак Обама энг яхши президентлар рейтингида биринчи ёки иккинчи ўрин эгаллашини айтишган. Бундай маълумотлар жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази Pew томонидан ўтказилган сўровномада келтирилган.

2002 нафар америкаликдан “Сиз яшаётган вақтдаги президентлардан қайси бири ўз ишини бошқалардан кўра яхшироқ бажарган?” деб сўралган. Якуний натижаларда биринчи икки ўрин ҳисобга олинган.

Сўровномага кўра, Обама рейтингда 1-ўринни эгаллаган. 32 фоиз сўралганлар Билл Клинтонни қўллаб-қувватлашган. Рейтингда 3-ўринни 32 фоиз овоз билан Рональд Рейган эгаллаган.

19 фоиз сўралганлар амалдаги президент Дональд Трампга овоз беришган. Таъкидланишича, амалдаги президентни камдан-кам ҳолатда энг яхши президент деб аташади. Мисол учун, Обаманинг президентлиги вақтида энг яхши президентлар рейтингида 1-ўринни Клинтон эгаллаган.

Жорий рейтингнинг 5-ўрнига Жорж Буш қўйилган, унга 14 фоиз сўралганлар овоз берган. Сўралганлардан ҳар ўнинчиси Жон Кеннедига овоз берган, ваҳоланки улардан деярли ярми унинг президентлиги вақтида ҳали дунёга ҳам келмаган.

Тадқиқотда таъкидланишича, америкаликларнинг бу борадаги қарашлари уларнинг ёшига боғлиқ экан: 21-асрда туғилганлар кўпроқ Обамага овоз беришган, ёши катталар эса Рейганни хуш кўришлари маълум бўлган. Шунингдек, танловга сайловчиларнинг сиёсий қарашлари ҳам таъсир қилган. Демократлар кўпроқ ўз вакиллари – Обамани, республикачилар эса Рейганни қўллаб-қувватлашган. 

Мавзуга оид