Жаҳон | 10:50 / 12.07.2018
14040
1 дақиқада ўқилади

НАТО иттифоқчиларини совет даври ҳарбий техникасидан халос этмоқчи

Фото: REUTERS/Ints Kalnins

Брюсселда ўтаётган НАТО саммити давомида альянсга аъзо давлатлар бир қатор аъзо давлатларда мерос бўлиб қолаётган совет ва Россия ҳарбий техникаларидан буткул халос бўлиш борасида келишиб олишди, деб ёзмоқда РИА Новости. Бу альянс саммитининг биринчи куни якунлари бўйича маъқулланган декларацияда ўз аксини топган.

Декларацияда ёзилишича, «ўзгараётган вазиятлардан пайдо бўлган таҳдидларни енгиб ўтиш» учун «юқори тайёргарликда бўлиб турган тезкор қўшма кучлар ва воситалар» зарур бўлади.

Бунинг учун альянс «қуролли кучларнинг тезкор ҳамжиҳатлигини ошириш, Россияда ишлаб чиқарилган ва мерос бўлиб қолган ҳарбий техникаларга мавжуд боғлиқлик масаласини баҳамжиҳат ечиш учун ишлаш»ни режалаштирмоқда.

«Биз инновацияларни жорий этиш ва ўзимизнинг технологик устунлигимизни таъминлашда давом этамиз», — дейилади ҳужжатда.

Мавзуга оид