Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Пахтакор» Олмалиқдан ғалаба билан қайтди
Суперлигада 14-турнинг қолдирилган ўйинлари давом этмоқда.
«Пахтакор» Олмалиқда ОКМК билан беллашди. Ўйин тақдирини сўнгги дақиқаларда урилган гол ҳал қилди. 85-дақиқада Яхшибоев рақиб дарвозасини ишғол этиб, «Пахтакор»га ғалаба келтирди.
Қайд қилиш жоизки, мезбонлар 52-дақиқада Музаффаровнинг майдондан четлатилиши натижасида, бир футболчи кам бўлиб ҳаракат қилишганди.
Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 36 очко билан 1-ўринда, ОКМК эса 14 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Суперлига, 14-тур
12 июль, Олмалиқ
ОКМК (Олмалиқ) — Пахтакор (Тошкент) - 0:1
Гол: Жасур Яхшибоев (85)
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Акмал Раҳимов.
ОКМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (Абдумалик Абдуллаев, 89), Музаффар Музаффаров, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев (с) (Зоҳир Пиримов, 83), Владимир Бубанья, Милош Трифунович, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Жамшид Ҳасанов (Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 68), Алишер Саматов
Пахтакор: Элдор Суюнов, Владимир Козак, Марко Симич (с), Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Жамшид Искандеров, 64), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Тиаго Безерра (Жасур Яхшибоев, 76), Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 70)
Захира: Александр Лобанов, Жаҳонгир Аҳмадов, Егор Кримец, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Фаррух Сайфиев.
Огоҳлантириш: Музаффар Музаффаров 26
Четлатиш: Музаффар Музаффаров 52.
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
18:23 / 12.05.2026
ОКМКнинг хизмат автомобили икки ўқувчини уриб юборди: уларнинг бири вафот этган
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026