Ўзбекистон | 19:44 / 12.07.2018
10160
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири чиқди

Фото: Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди.

8 та боб ва 34 моддадан иборат қонуннинг мақсади ўсимликлар карантини соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Унда карантин остидаги маҳсулот, карантин рухсатномаси, карантин чекловлари, фитосанитар сертификат ва фумигация каби қатор тушунчаларга таърифлар берилган.

Қонуннинг 4-моддасида юртимиз ҳудудига олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган маҳсулотга нисбатан фитосанитария талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан белгиланади ва тегишли тартибда рухсат бериш ваколати юклатилиши белгилаб қўйилган. Қонунда Ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳам тартибга солинган.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат ҳизматига раҳбарликни ўсимликлар карантини давлат инспекцияси амалга оширади. Жумладан, Инспекциянинг ваколатларига:

ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

ўсимликлар карантини бўйича дастурлар ва тартибларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, бу дастурлар ва тадбирларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз вақтида бажарилиши учун жавобгар бўлиш;

карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш чоғидаги ўсимликлар карантини қоидаларини белгилаш, халқаро савдо контрактларига (шартнома) Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг ва тарқалишининг олдини олишни таъминлайдиган талаблар киритилишини кўриб чиқиш ва хулосалар тақдим этиш;

карантин рухсатномасини бериш;

Ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, халқаро ташкилотларда ўсимликлар карантини бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилиш кабилар киритилган.

Қонунда карантин инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб қўйилган. Унга кўра,

карантин остидаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудларига монеликсиз киришга;

ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария талабларининг бузилишларини бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдиномаларни киритишга;

ўсимликлар карантини объектларини аниқланганда ўсимликлар карантини қоидаларига мувофик карантин чекловлари ўрнатишга, олиб кирилган карантин остидаги маҳсулотни ушлаб туришга, олиб қўйишга ёки қайтариб юборишга ҳакли эканлиги белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари юртимиздаги фитосанитар ҳолатни яхшилаш ва бу борадаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш борасида ҳам қонунда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси зиммасига қатор вазифалар юклатилган  хамда ваколатлар берилган.

Қонун эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради ва карантин инспекторлари фаолиятига асос сифатида хизмат қилади. 

Мавзуга оид