Технология | 15:04 / 12.07.2018
5398
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда сунъий интеллект роботлари сайёҳларга кўмаклашади

Жанубий Кореянинг Инчеон халқаро аэропорти мутасаддилари туристларга беминнат ёрдам берувчи роботлар хизматини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 21 июлдан бошлаб ушбу роботлар терминалда адашиб қолган саёҳатчиларга керакли маслаҳатларни беради. Учиш-қўниш жадваллари, рўйхатдан ўтиш тартиб-қоидалари ва бошқа муҳим маълумотлар ҳам унда мужассам. Биринчи терминалда 8 та, иккинчисида 6 та робот сайёҳлар оғирини енгил қилиш учун доимий ҳаракатланади.

Фото: Yonhap

AirStar деб номланувчи ушбу роботлар мустақил ҳаракатланади, ташқи овозларни ажратиш ва сунъий интеллектга эга мураккаб технологиядан иборат. “Темир одам”лар сенсорли экран, микрофон ва штрих кодли сканер орқали мулоқот қилишади. Шунингдек, 4 тил: корейс, инглиз, япон ва хитой тилларида гаплаша оладиган робот бош қисмига ўрнатилган экранда 14 хил ҳиссиётни кўрсатиб беради. 

Аэропорт бош ижрочи директори Чунг Ил Юнг бу ҳақда шундай дейди: “Мижозларимизга янада кенгроқ хизмат кўрсатиш учун инновацион технологиянинг энг илғор намуналарини ҳавола этишда давом этамиз”.

Фото: Yonhap
Фото: Yonhap
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид