Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air China авиакомпанияси парвоз вақтида сигарет чеккан учувчини ишдан бўшатади
Air China авиакомпанияси экипаж кабинасида электрон сигарет чекиб хатога йўл қўйган ва самолётнинг кескин пастга шўнғиб кетишига сабабчи бўлган учувчини шериклари билан ишдан бўшатади, деб хабар берди South China Morning Post.
"Ҳодисани текшириш учун ўтказилган суриштирув ишларидан сўнг экипажни парвозлардан четлатиш ва қонунга мувофиқ равишда шартномаларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ҳодисага жавобгар экипаж аъзоларига жиддий чора кўрилди", — дея иқтибос келтиради нашр авиакомпания баёнотидан.
Суриштирув ишларини олиб борган Хитой фуқаро авиацияси бошқармаси дастлабки текширувга кўра иккинчи учувчи биринчисига ҳеч нима демасдан электрон сигарет тутуни самолёт салонига бормаслиги учун кабинадаги вентиляторни ўчирмоқчи бўлганлигини маълум қилди. У бунинг ўрнига ҳаво кондиционер тизими тугмасини босиб юборган ва оқибатда учувчилар кабинасида кислород жуда ҳам кам қолган.
Аввалроқ Хитой ОАВ 10 июль куни Гонконгдан Дальянга парвоз қилаётган Boeing 737 самолёти 10 дақиқа ичида бирданига 25 минг фунт баландликни йўқотганини хабар қилганди. FlightRadar24 маълумотларига кўра, самолёт Гонконгдан ҳавога кўтарилганидан тахминан 1,5 соат ўтиб баландликни кескин йўқота бошлаган. ОАВнинг билдиришича, экипаж овоз кучайтиргич орқали самолёт салон герметизацияси йўқолгани сабабли кескин пастлаганини маълум қилган.
Самолёт парвозда давом этган ва манзилга хавфсиз равишда қўнган. Матбуотда герметизация издан чиқишига учувчилар кабинасида чекиш натижасида пайдо бўлган тутун сабабчи бўлганлиги ҳақида хабарлар чоп этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, самолётга шикаст етмаган.
Мавзуга оид
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
20:10 / 06.04.2026
Полковникни қутқариш. Америкалик учувчини Эрондан олиб чиқиш амалиёти тафсилотлари
20:19 / 19.07.2025
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди
14:34 / 02.07.2025