Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди
Пекиндан учган Boeing 737 Мах 8 самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Хитойнинг Air China авиакомпанияси Ўзбекистонга биринчи қатновни амалга оширди.
19 июл куни Пекиндан учган Boeing 737 Мах 8 самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Самолёт анъанавий сув аркаси билан кутиб олинди.
Июл ойи бошида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан, Air China авиакомпаниясига Пекин-Тошкент-Пекин ва Урумчи-Тошкент-Урумчи йўналишларида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган эди.
Air China — Хитойнинг энг йирик давлат авиакомпанияларидан бири бўлиб, 1988 йилда ташкил этилган. Компания дунёнинг 200 га яқин шаҳрига рейсларни амалга оширади. Унинг ҳаво кемалари паркида 500 дан ортиқ самолёт бор.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026