Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон жамоаси Малайзиядаги халқаро фестивалда қатнашмоқда
Шу кунларда Малайзиянинг Сабаҳ оролида 9-анъанавий Халқаро ёшлар миллий ашула ва рақс фестивали бўлиб ўтмоқда.
Унда 5та давлат ва Малайзиянинг ўзидан 20дан ортиқ жамоа қатнашмоқда. Ушбу фестивални Сабаҳ маданият вазири очиб берди. Фестивалда ўзбекистонлик ёш раққослар ҳам қатнашмоқда. Бу ҳақда ўзбекистонлик ёш фестивал иштирокчиларга таржимонлик қилаётган Зебохон Темирова KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Ҳайъат аъзолари фестивалда қатнашувчи 39та гуруҳ хореографлари ва Сабаҳнинг энг кучли мусиқачиларидан тузилган. Олий ҳакамлар эса Сабаҳ ороли Бош вазири ва Маданият вазири ҳисобланади. Ҳар бир ҳакам баҳолашни онлайн тарзда олиб бормоқда. Фестивалда қатнашаётган жамоалар кучли тайёргарлик кўрган ва фестиваль давомида фақат жонли мусиқалар янграмоқда.
Бугун ўзбекистонлик иштирокчиларнинг чиқишлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
11:42 / 02.06.2026